Бўстонлиқ туманида сохта қоидабузарликларни расмийлаштириб келган газчи фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Бўстонлиқтумангаз” газчиси Ш.Н. ўзига бириктирилган “Озодбош” МФЙга кириб келувчи табиий газ ҳажмининг ҳар ойлик ҳисоботлардаги тафовутларини сунъий равишда камайтириш мақсадида амалда қоидабузарликка йўл қўймаган фуқароларнинг номига сохта қоидабузарлик далолатномаларини расмийлаштириб, электрон дастурига юклаб келганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 593,3 млн сўмлик зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
