Анапада қирғоққа чиқиб қолган дельфинни қутқаришга уриниш фожиа билан якунланди

Анапада қирғоққа чиқиб қолган дельфинни қутқаришга уриниш фожиа билан якунланди

Россиянинг Анапа шаҳридаги пляжлардан бирида қирғоққа чиқиб қолган дельфин билан боғлиқ ачинарли ҳодиса юз берди. Гувоҳларнинг айтишича, дам олувчилар мутахассислар етиб келишини кутиш ўрнига ҳайвонни силаб, у билан суратга тушган ҳамда уни ўз кучлари билан денгизга қайтаришга уринган.

 

Орадан кўп ўтмай воқеа жойига қутқарувчилар ва мутахассислар етиб келган. Бироқ ўша пайтга келиб дельфин нобуд бўлгани аниқланган. Мутахассислар нотўғри ҳаракатлар ва ортиқча безовта қилиш ҳайвоннинг ҳолатини янада оғирлаштирган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

 

Шундан сўнг мутахассислар фуқароларни ёввойи денгиз ҳайвонларига қўл теккизмаслик, уларни безовта қилмаслик ва бундай вазиятларда зудлик билан тегишли қутқарув хизматларига хабар беришга чақирди. Чунки бундай ҳолатларда ҳар қандай нотўғри ҳаракат ҳайвоннинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин

Дўстларингизга ҳам юборинг: