Наманганда яширин омборхонадан 1,4 млрд сўмли ноқонуний дорилар топилди
ДХХ, Божхона қўмитаси ва ИИО ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи шахснинг яшаш манзили кўздан кечирилган.
Натижада, хонадоннинг яширин омборхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган умумий қиймати 1,4 млрд сўмли “Ортофен”, “Нейрокс”, “Тирозол”, “Сиофор” ва бошқа шу каби жами 28 турдаги 28 928 дона дорилари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда дориларга нисбатан экспертиза текширувлари тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
