NАТО Россия таҳдиди фонида Полша, Финляндия ва Литвада ядро қуролини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда

NАТО Россия таҳдиди фонида Полша, Финляндия ва Литвада ядро қуролини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Гап қўшинлар, аэродромлар, портлар, қўмондонлик пунктлари ва бошқа ҳарбий инфратузилма объектларига қарши қўллаш учун мўлжалланган ностратегик ядро қуроли ҳақида бормоқда.

Бу каби ўқ-дорилар нишонга қирувчи самолётлар ёки қанотли ракеталар ёрдамида етказилади. dpa агентлигининг кўрсатишича, улар стратегик ядро қуролига қараганда камроқ қувватга эга.

​Олдинроқ NАТО бош котиби Марк Рютте Европада Америка ядро қуролининг қўшимча бирликларини жойлаштириш имкониятини истисно этмаган эди.

«Биз ҳеч ким бизга қарама-қарши жавоб ҳаракатига дуч келмасдан ядровий зарба бера олмаслигини кафолатлашимиз керак», — дея Рюттенинг сўзларини келтиради агентлик.

​Совуқ уруш тугаганидан ва ядро арсеналлари қисқарганидан сўнг Европада 100 га яқин Американинг B61-12 ядро бомбалари қолган. Улар Nuclear Sharing дастури доирасида NАТО’нинг бешта мамлакати бўлган Германия, Бельгия, Италия, Нидерландия ва Туркиядаги олтита авиабазада жойлаштирилган.

​Илгарироқ Литва президенти Гитанас Науседа Россиянинг Украинага қарши уруши фонида Вильнюс NАТО’нинг ядровий тийиб туриш тизимига қўшилишга тайёрлигини билдириб, Литвада тинчлик даврида ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш бўйича бевосита режалар ҳозирча йўқлигини таъкидлаган эди.

​Июн ойи охирида Финляндияда атом энергияси ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар қабул қилиниб, мамлакат ҳудудига ядро қуролини олиб кириш ва жойлаштиришга қўйилган тақиқ бекор қилинди. Ушбу тузатишлар 1 июлдан кучга кирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: