Афғонистонда аёллар тиббий ёрдамдан маҳрум бўлмоқда

Афғонистонда аёллар тиббий ёрдамдан маҳрум бўлмоқда

Афғонистонда аёллар тиббий ёрдамдан маҳрум бўлмоқда, — The Guardian.

Нашр ёзишича, «Толибон» эркак шифокорларга аёлларни қабул қилишни тақиқлаган. 2024 йилдан буён эса аёл тиббиёт ходимлари тайёрланмаяпти ва ишга қабул қилинмаяпти.

Маълум қилинишича, айрим вилоятларда аёл беморни аёл тиббиёт ходими ёки эркак васийсиз кўрикдан ўтказишмайди. Балх вилоятида эса аёлларга исми билан мурожаат қилиш тақиқланган — рецептларда улар «биби» сўзи билан қайд этилади.

Натижада аёллар ҳатто шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган ҳолатларда ҳам даволаниш имкониятидан маҳрум қолмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: