Россиянинг Киевга баллистик ракеталар билан зарба бериши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам жароҳатланди

Россиянинг Киевга баллистик ракеталар билан зарба бериши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам жароҳатланди

​1 августга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Киевга баллистик ракеталар билан оммавий зарба берди. Шаҳар мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, камида тўққиз киши ҳалок бўлган. 30 дан ортиқ одам, жумладан, тўрт нафар бола жароҳат олган, 17 нафар жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

​Шаҳар прокуратураси маълумотига кўра, Дарница туманида етти киши, Соломенский туманида эса икки киши ҳалок бўлган. Ҳужум оқибатлари пойтахтнинг жами еттита туманида қайд этилди.

Полиция 18 та турар жой биноси, иккита таълим муассасаси, тиббиёт клиникаси, дўконлар, маъмурий бино, автомобил ювиш шаҳобчаси ва автомобилларга зарар етказилганини хабар қилди.

​Россия Мудофаа вазирлиги зарбадан мақсад Киев ва вилоятдаги ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари ҳамда логистика марказлари бўлганини билдирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: