Грециядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида 12 минг гектардан ортиқ ер майдони вайрон бўлди
Грециядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида 12 минг гектардан ортиқ ер майдони вайрон бўлди, уч нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлди.
Афинадан 70 км узоқликда жойлашган Порто-Гермено курорт маскани атрофини олов қамраб олган. Коринф қўлтиғи ҳудудида 6,5 минг гектардан ортиқ майдон ёниб кетди. Яна 6 минг гектарга яқин майдон Крит ва Парос оролларидаги ёнғинлар оқибатида вайрон бўлди. Янги ёнғин ўчоғи Кефалония оролида ҳам қайд этилди.
Ёнғинни ўчиришни кучли шамол мураккаблаштирмоқда. Кучли турбулентлик сабабли самолётларнинг ёнғин ўчоқларига сув олиши ва ташлаши қийинлашган.
