Украина Россиянинг Саратов вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводи ва ҳарбий аэродромга ҳужум қилди

Украина Россиянинг Саратов вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводи ва ҳарбий аэродромга ҳужум қилди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Саратовдаги нефтни қайта ишлаш заводида дронлар ҳужумидан сўнг ёнғин чиққан.

Вилоят губернатори Роман Бусаргиннинг маълум қилишича, тунги ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. Бироқ уларнинг қаерда бўлгани ва ўлими нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғин билан бевосита боғлиқ ёки йўқлигига аниқлик киритилмаган.

Шунингдек, “Энгелс-2” ҳарбий аэродроми ҳудудида ҳам портлашлар овози эшитилган. Ушбу аэродром Россиянинг стратегик бомбардимончи самолётлари базаси ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: