Нью-Йоркда давоси ва вакцинаси бўлмаган Бурбон вирусини юқтириш бўйича илк ҳолат қайд этилди — Fox News
Телеканалнинг маълум қилишича, вирус «Lone Star» («Ёлғиз юлдуз») канаси орқали юқади ва яқин йилларда янада кенг тарқалиши мумкин.
Инфекция симптомлари сифатида юқори ҳарорат, ҳорғинлик, тошма, бош ва аъзолардаги оғриқ ҳамда кўнгил айниши айтилмоқда. Ташхис қўйиш мураккаблиги сабабли зарарланиш ҳолатлари эътибордан четда қолиши мумкин.
Бурбон вируси билан боғлиқ энг биринчи ҳолат 2014 йилда Канзасда қайд этилган бўлиб, ўшанда бемор вафот этган эди. Ўшандан бери вирус камида бир нечта ўлим ҳолатлари билан боғлаб келинмоқда.
