Япония ва АҚШ 15 йил ичида илк бор иена курсини ушлаб туриш учун бозорга биргаликда таъсир ўтказади
Япония иенанинг 40 йиллик энг паст даражага тушиб кетишини тўхтатиш мақсадида АҚШ билан биргаликда сўнгги 15 йилда илк бор валюта бозорида йирик амалиёт ўтказишини эълон қилади.
Манбаларнинг маълумотига кўра, Япония Молия вазири Сацуки Катаяма ҳар икки мамлакатнинг иена курси ҳаддан ташқари пасайиб кетишига қарши курашиш борадаги қатъий қарорини маълум қилиши кутилмоқда. Бу АҚШ ва Япониянинг сўнгги 15 йилдаги илк қўшма бозор амалиёти бўлади, деб қайд этади агентлик.
Мақолада келтирилишича, Япония ҳукумати савдолар давомида доллар эвазига иена сотиб олган. Япония банки маълумотларига кўра, иенани қўллаб-қувватлаш учун $58,97 миллиардгача бўлган миқдорда валюта сотилган.
