Трамп Венесуэланинг «51-штат» деб ёзилган харитасини яна интернетга жойлаштирди
АҚШ президенти Дональд Трамп яна бир бор Truth Social ижтимоий медиа платформасида Венесуэла харитаси ва «51-штат» ёзуви туширилган расмни жойлаштирди.
Нашр этилган фотоколлаждаги Боливар Республикаси ҳудуди Америка байроғи рангларига бўялган.
Трамп илгари ҳам шунга ўхшаш расмни жойлаштирган эди, жумладан, шу йилнинг май ойида ҳам. У илгари Венесуэла, Канада ва Даниянинг автоном ҳудуди бўлган Гренландияни Қўшма Штатларга қўшиб олиш имконияти ҳақида бир неча бор гапирган эди.
