АҚШ Эрон билан беш ойлик уруш давомида узоқ масофага мўлжалланган юқори аниқликдаги ракеталар захирасини деярли тугатди — Reuters
АҚШ Эрон билан олиб борилган беш ойлик уруш давомида узоқ масофага мўлжалланган юқори аниқликдаги ATACMS ва PrSM (ATACMS’дан янгироқ авлод) ракеталарининг «деярли барча» захираларини сарфлаб бўлди, хабар беради агентлик ўз манбаларига таяниб.
Бошқа бир манбанинг таъкидлашича, ракеталар фақат Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийларни назорат қилувчи Марказий қўмондонликда деярли тугаган, бироқ у бошқа минтақалардаги гуруҳлар ҳисобидан захираларини тўлдирган.
Бу ҳолат АҚШ қуролли кучларининг келажакдаги можароларга жанговар шайлиги ва Россия ҳамда Хитойни тийиб туриш қобилияти бўйича хавотирларни келтириб чиқармоқда, деб таъкидламоқда Reuters.
