Эрон президенти истеъфога чиқиши ҳақида миш-мишлар тарқалди, Пизишкиён буни рад этди

Эрон президенти истеъфога чиқиши ҳақида миш-мишлар тарқалди, Пизишкиён буни рад этди

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён 4 август куни ўз истеъфоси ҳақида тарқалган хабарлар ёлғон эканини айтиб, видео муроаат эълон қилди.

«Агар истеъфога чиқмоқчи бўлсам, буни очиқ-ойдин эълон қилардим. Мен истеъфога чиқмайман ва курашни давом эттираман», — деди президент телеведение орқали қилган мурожаатида.

Пизишкиён, шунингдек, олий раҳнамо Мужтабо Хоминаий ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан ўрталарида келишмовчилик борлиги ҳақидаги даъволарни рад этди. У Эрондаги барча тузилмалар тўлиқ ҳамжиҳатликда ишлаётганини таъкидлади.

«Ҳар қандай келишмовчилик юзага келган тақдирда ҳам, қуролли кучлар олий раҳнамо Мужтабо Хоминаий томонида бўлишини ҳамма яхши билади», — дея қўшимча қилди Пизишкиён.

Аввалроқ Эрон мухолифатчиларининг оммавий ахборот воситалари Пизишкиён Хоминаийга бир неча бор истеъфога чиқиш бўйича ариза бергани ҳақида хабар тарқатган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: