«Украина ҳеч қачон НАТОга қўшилмайди»
Бу ҳақида Украина собиқ бош қўмондони Валерий Залужний айтди.
«Тахминан 12 йил давомида мен шахсан НАТО стандартларини ўзлаштириш учун ишладим ва ҳар йили НАТОга қўшилиш арафасида эканлигимиз ҳақида эртакларни эшитдим. Афсуски, биз ҳеч қачон қўшила олмаймиз», – деди собиқ қўмондон.
Шунингдек, НАТО Россия Федерациясининг ҳозирги даражасининг камида ярмига эришиш учун учун тахминан 12 йил сарфлайди, деб қўшимча қилди у.
