Украина музлатилган Россия активларидан яна 1,4 миллиард евро олади
Европа Иттифоқи музлатилган Россия активларидан яна 1,4 миллиард евро даромадни Украинага ўтказади, деб эълон қилди Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Лейн. «Биз Россиянинг Украинага ҳаво ҳужумлари пайтида содир этган даҳшатли ваҳшийликлари ҳақидаги хабардан яна бир бор уйғондик. Россия етказган зарар учун товон тўлаши керак», деб ёзган фон дер Лейн.
Европадаги Россия активлари музлатилганидан бери уларга фоизлар 8 миллиард евро даромад келтирди.
