Флорида соҳиллари яқинида олимлар учун “сувости дачаси” ўрнатилди
АҚШнинг Флорида қирғоқлари яқинида Олимлар сув юзасига чиқмасдан бир неча кун яшаб, тадқиқот олиб бориши мумкин бўлган махсус капсула ўрнатилди.
DEEP Vanguard деб номланган қурилма 17 метр чуқурликка жойлаштирилган. Унда ётоқ жойлари, ошхона ва ҳожатхона мавжуд.
Капсулага кислород махсус сузувчи мослама орқали етказиб берилади. Шунингдек, у сунъий йўлдош интернети ва электр таъминоти билан жиҳозланган.
✅12 август куни тўлиқ Қуёш тутилади.
У тўлиқ ҳолда Гренландия, Исландия, Испания шимоли, Россия шимоли ва Португалиянинг кичик қисмида кўринади. Ўзбекистондан эса Қуёш тутилишини кузатиб бўлмайди. Ҳодисани NASA’нинг платформалари орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
