Ироқ Туркия орқали нефть экспортини оширмоқда
Бағдод мамлакат жанубидаги конлардан нефть етказиб бериш ҳажмини шимолий қувурлар орқали кунига 700 минг баррелдан оширишни режалаштирмоқда.
Ироқ нефть вазири Басим Муҳаммад Ҳудайирнинг маҳаллий ОАВга маълум қилишича, Ироқ ва Туркия 1 август куни нефть соҳасидаги амалдаги келишувларни яна бир йилга узайтириш тўғрисидаги битимни имзолаган.
Унинг сўзларига кўра, ушбу давр мобайнида томонлар нефть-газ соҳасидаги ҳамкорликни тартибга солувчи узоқ муддатли рамкавий келишув лойиҳасини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
Ҳудайир таъкидлашича, келишувнинг асосий мақсадларидан бири Ироқ жанубидаги нефть конларидан экспорт ҳажмини шимолий қувурлар орқали кунига 700 минг баррелдан ортиқ даражага етказиш ҳисобланади.
