Самарқандда 1,6 триллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди

Самарқандда 1,6 триллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорликларини ундириш ҳамда давлат бюджетига тушумларни таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида солиқ қарздорлигига оид 85 495 та, умумий қиймати 1,6 триллион сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди. Шундан 49 989 та ижро ҳужжати бўйича 1,1 триллион сўм маблағ амалда ундирилиб, давлат бюджетига йўналтирилди.

Мазкур натижалар суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш, солиқ қарздорликларини ўз вақтида ундириш ҳамда давлат бюджети даромадларини оширишга қаратилган ижро ҳаракатларининг самараси ҳисобланади.

Мажбурий ижро бюроси томонидан солиқ қарздорликларини ундириш ва қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: