Янги ўқув йилидан бошлаб Грузия давлат ОТМларида олий таълим бепул бўлади

Янги ўқув йилидан бошлаб Грузия давлат ОТМларида олий таълим бепул бўлади

 

 

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Ираклий Кобахидзе маълум қилди.

 

Унинг айтишича, энди талабалар давлат ОТМларида бепул ўқийди. Аммо бир семестрда иккита фанни ўзлаштира олмаган талабалар учун учинчи семестрдан бошлаб давлат томонидан ажратиладиган маблағ камайтирилади.

 

Ҳукуматга кўра, янги қоида талабаларнинг таълим олишга бўлган интилишини оширади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: