Татаристонда дронлар ҳужумида ҳалок бўлган 13 кишининг 9 нафари Нижнекамскдаги ҳостелда бўлган

Татаристонда дронлар ҳужумида ҳалок бўлган 13 кишининг 9 нафари Нижнекамскдаги ҳостелда бўлган

Бу ҳақда Татаристон раҳбари Рустам Минниханов дронлар ҳужумига учраган Нижнекамскдаги саноат зонасига борганида маълум қилди.

«Бу ҳудудда турар жой объекти — ҳостел зарбага учради, у ерда тўққиз киши ҳалок бўлди. Ҳозирда у ерда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — деди Минниханов.

Аввалроқ расмийлар душанба кунги оммавий ҳужум вақтида айнан қайси объектлар зарбага учраганини ҳақида маълумот бермаган эди. Ушбу ҳужум оқибатида 13 киши, жумладан бир ёш бола қурбон бўлган.

Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллигининг хабар беришича, Украина дронларининг Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрига ҳужуми оқибатида етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Нижнекамскдаги зарба нишони нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини билдирди. Бу завод, ушбу шаҳардаги бошқа бир нефтни қайта ишлаш заводи каби, аввал ҳам дронлар ҳужумига учраган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: