Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади
Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони яқин орада қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Ушбу кенг кўламли ҳарбий ҳамкорлик мазкур уч давлат ўртасида жорий йилнинг 7 август куни имзоланган мудофаа тўғрисидаги тарихий «Макка келишуви» доирасида амалга оширилади.
Кутилаётган ҳарбий машғулотлар уч томонлама мудофаа иттифоқининг дастлабки амалий қадамларидан бири бўлиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, «Макка келишуви» НАТОнинг жамоавий хавфсизлик тамойилларига ўхшаш тизимни назарда тутиб, унга кўра иштирокчи мамлакатлардан бирига қилинган тажовуз барча аъзо давлатларга қилинган ҳужум сифатида баҳоланади. Қўшма машғулотлар орқали томонлар армиялараро мувофиқликни ошириш ва минтақавий хавфсизликни ташқи кучлар аралашувисиз таъминлаш кўникмаларини шакллантиришни мақсад қилган.
