Россия Ҳиндистондан бензин олишни бошлади — Bloomberg

Россия Ҳиндистондан бензин олишни бошлади — Bloomberg

​Биринчи партия 5 август куни «Роснефть» акциядори бўлган Ҳиндистоннинг Nayara Energy нефтни қайта ишлаш заводидан етказиб берилди.

​Агентлик маълумотларига кўра, 18 июн куни «Cyclone» танкери биринчи етказиб бериш учун тахминан 42 минг тонна ёнилғи ортган.

Июл ойида юк Мисрнинг Дамиетта порти яқинида бошқа кемага ортилиб, шундан сўнг Россияга етказилган.

​Ёнилғи инқирози фонида Россия Ҳиндистондан бензин сотиб олишни бошлагани ҳақида июль бошида Reuters хабар берган эди. Агентлик манбалари Россияга камида 60 минг тонна бензин юборилганини маълум қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: