Покистон Ички ишлар вазири Эронга борди
Муҳсин Нақвий икки томонлама муносабатлар, минтақавий хавфсизлик ва Яқин Шарқдаги вазият бўйича музокаралар ўтказиш учун Теҳронга ташриф буюрди.
Теҳронда Нақвий Эрон президенти Масъуд Пизишкиён, ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ва Ички ишлар вазири Искандар Мўминий билан учрашувлар ўтказди.
Покистон томонининг маълум қилишича, музокаралар минтақа мамлакатлари ўртасида барқарорлик ва конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
