СССРни севган, совет ғояларини тарғиб қилган — энди 4 йил колонияда: Ўзбекистонда блогер Азиз Ҳакимов судланди
Азиз Ҳакимов 4 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди. У совет мафкурасига йўналтирилган мақолалари ва «Бессмертный полк» акцияларида иштирок этгани билан танилган.
Суд уни урушни тарғиб қилиш билан боғлиқ модда бўйича оқлади, аммо туҳмат, ҳақорат ҳамда миллий, ирқий, диний ва этник адоватни қўзғатиш моддалари бўйича айбдор деб топди.
Шунингдек, унинг шахсий Telegram канали блокланади.
