Тошкентда газ босими яқин 2–3 соат ичида меъёрга келтирилади

Тошкентда газ босими яқин 2–3 соат ичида меъёрга келтирилади

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, пойтахтда табиий газ босимининг пасайиши билан боғлиқ ҳолатни бартараф этиш учун тезкор чоралар кўрилган.

Айни пайтда Тошкентга газ етказиб берувчи қувурларнинг кириш нуқталарида босим оширилган. Яқин 2–3 соат ичида газ тақсимлаш тармоқларида босим босқичма-босқич кўтарилиб, таъминот меъёрга келтирилиши кутилмоқда.

Вазирлик аҳолидан газ жиҳозларининг созлигини текшириш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишни сўради. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўралди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: