Apple 110 та мамлакатдаги iPhone эгаларини эҳтимолий жосуслик ҳужумлари ҳақида огоҳлантирди
Apple корпорацияси дунёнинг 110 та мамлакатидаги iPhone эгаларига эҳтимолий жосус дастурлар ҳужумлари ҳақида огоҳлантириш юборди. Бу ҳақда TechCrunch хабар берди.
Маълум қилинишича, гап қурилмаларда сақланаётган маълумотларга рухсатсиз кириш имконини берувчи жосуслик дастурлари ҳақида кетмоқда.
Apple фойдаланувчиларга эҳтимолий таҳдидни жиддий қабул қилиш ва қурилма ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришни тавсия қилган.
«Маълумотларингиз ва қурилмаларингизни ҳимоя қилиш учун ҳозирнинг ўзида муайян чораларни кўришингиз мумкин», — дейилади Apple томонидан юборилган огоҳлантиришда.
