Тошкентда ёнғинни ўчириш вақтида ФВВ қутқарувчиси ҳалок бўлди

Тошкентда ёнғинни ўчириш вақтида ФВВ қутқарувчиси ҳалок бўлди

15 август куни соат 03:41 да Учтепа туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин чиққани ҳақида “112” тизими орқали хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар хонадондаги одамларни хавфсиз жойга олиб чиқиб, ёнғинни ўчиришга киришган.

Бироқ ФВВ Махсус қутқарув баталёни гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев ёнғинни бартараф этиш вақтида ҳалок бўлган.

ФВВ марҳум қутқарувчининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди

Дўстларингизга ҳам юборинг: