«Пахтакор» ва «Нефтчи» Осиё гигантларига қарши — қуръа натижалари маълум
ОФК Чемпионлар лигаси Элита мусобақасининг 2026/27 йилги мавсуми лига босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон шарафини «Пахтакор» ва «Нефтчи» ҳимоя қилади. Қуръа 18 август куни Куала-Лумпурда ўтказилди.
«Пахтакор» Тошкентда қабул қилади:
«Истиқлол» (Эрон)
«Ан-Наср» (Саудия Арабистони)
«Ал-Қодисия» (Саудия Арабистони)
«Трактор» (Эрон)
Сафарда:
«Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони)
«Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони)
«Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони)
«Эйр Форс» (Ироқ)
«Нефтчи» Фарғонада қабул қилади:
«Ал-Ҳилол»
«Ал-Аҳли»
«Эйр Форс»
«Ал-Иттиҳод»
Сафарда:
«Ан-Наср»
«Истиқлол»
«Трактор»
«Ал-Қодисия»
«Пахтакор» лига босқичига плей-оффда Иорданиянинг «Ал-Ҳуссайн» клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб йўлланма олган эди.
Шу тариқа, Ўзбекистон клубларини Осиёнинг энг кучли жамоаларига қарши қизиқарли баҳслар кутиб турибди. Айниқса, Криштиану Роналду тўп тепадиган «Ал Насср»нинг Тошкентга ташрифи катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.
