Раҳмон вазирларга рақамлаштириш натижалари учун шахсий жавобгарлик юклади

Раҳмон вазирларга рақамлаштириш натижалари учун шахсий жавобгарлик юклади

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакатда давлат хизматларини тўлиқ электрон форматга ўтказиш бўйича топшириқ берди.

Режага кўра, давлат идоралари кўрсатаётган хизматлар босқичма-босқич ягона электрон портал орқали тақдим этилади. Шу билан бирга, мамлакатнинг чекка ҳудудларида интернет сифати ва қамровини яхшилаш чоралари кўрилади.

Божхона соҳасида ҳам рақамлаштиришни жадаллаштириш белгиланган. Хусусан, тизимни тўлиқ қоғозсиз ишлаш тартибига ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, аҳолининг рақамли кўникмалари ва саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Эмомали Раҳмон рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилиши учун вазирлик ва идоралар раҳбарлари шахсан жавобгар бўлишини таъкидлаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: