Трампнинг топшириғидан сўнг АҚШ ва Жанубий Корея ҳар йили ўтказиладиган қўшма ҳарбий машғулотлар муддатини қисқартирди — Reuters

Трампнинг топшириғидан сўнг АҚШ ва Жанубий Корея ҳар йили ўтказиладиган қўшма ҳарбий машғулотлар муддатини қисқартирди — Reuters

Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп Ким Чен Ин билан яхши муносабатларга эгалиги сабабли Пентагонга Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларни “сезиларли даражада қисқартириш”ни буюрганди. Шундан сўнг қўшма ҳарбий машғулотлар муддати 11 кундан 5 кунга қисқартирилган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 август куни бошланган Ulchi Freedom Shield машғулотлари энди жорий йилнинг 21 августида якунланади. Аслида эса машғулотлар 27 августгача давом этиши режалаштирилганди.

Жанубий Корея мудофаа вазири Ан Гю Бекнинг айтишича, машғулотларнинг иккинчи босқичи бекор қилинмоқда. Ушбу босқич мудофаа амалиётларидан кейинги қарши ҳужум операцияларини ўз ичига олиши керак эди. Шунингдек, айрим қўшма дала машқлари ҳам қисқартирилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: