Испания музейидан машҳур хазина ўғирланди

Испания музейидан машҳур хазина ўғирланди

Аликанте провинциясидаги музейдан бронза даврига оид Виллена хазинаси ўғирлаб кетди, деб ёзмоқда Эл-Паис газетаси.

Хазина милоддан аввалги тахминан 1200 йилга оид бўлиб, у олтин, темир, кумуш ва қаҳрабодан ясалган 59 та буюмдан иборат бўлган. Уларнинг умумий оғирлиги 10кг.

Хабарга кўра, жиноятчилар дастлаб музей яқинида жойлашган спорт марказида сохта чақириқ билан хавфсизлик хизматини чалғитган ва кўргазма залига ён ойна орқали кирган.

Йўқолган хазинанинг умумий қиймати 1,7 млн еврога баҳоланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: