Лула Трампга Эрон ва Украина бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашини чақиришни таклиф қилди
Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва Эрон ва Украина атрофидаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш ташаббусини илгари сурди.
РИА Новости Бразилия президенти матбуот хизматига таяниб хабар беришича, Лула бу таклифни АҚШ президенти Дональд Трампга билдирган.
Бразилия раҳбари суҳбат давомида БМТ Хавфсизлик кенгашининг ҳозирги фаолияти самарадорлиги етарли эмаслигини таъкидлаган. Унинг фикрича, дунёдаги долзарб инқирозларни муҳокама қилиш ва уларнинг дипломатик ечимларини излаш учун кенгашнинг фавқулодда мажлисини чақириш зарур.
Таклиф доирасида, хусусан, Эрондаги вазият ва Украина можаросини муҳокама қилиш кўзда тутилмоқда.
