АҚШ нефть захираси 1982 йилдан буён энг паст даражага тушди
АҚШнинг стратегик нефть захиралари қарийб 44 йил ичидаги энг паст даражага тушди.
Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Энергетика ахбороти бошқармаси (EIA) маълумотларида қайд этилган. EIA 2026 йилда стратегик нефть захирасидан фойдаланиш бўйича чоралар амалга оширилганини ҳам қайд этган.
21 августда якунланган ҳафта натижаларига кўра, АҚШ стратегик нефть захиралари ҳажми 289,7 миллион баррелни ташкил этди.
Сўнгги марта бу кўрсаткич бундан ҳам паст даражада 1982 йил ноябрь ойи охирида қайд этилган эди. Ўшанда АҚШ стратегик захираларида 288,156 миллион баррель нефть қолган.
