Мелони Италиянинг Украина бўйича позициясини маълум қилди
Италия бош вазири Жоржа Мелони мамлакат халқаро ҳамкорлар билан биргаликда Украина бўйича музокаралар жараёнига кўмаклашишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда Италия ҳукумати сайтида хабар берилди.
«Мелони Италиянинг халқаро ҳамкорлари билан биргаликда адолатли ва барқарор тинчликка эришишга қаратилган музокаралар жараёнига кўмаклашиш йўлида ҳамкорлик қилиш қатъиятини яна бир бор тасдиқлади», — дейилади хабарда.
Мазкур баёнот «хоҳиш билдирганлар коалицияси» етакчиларининг учрашуви чоғида янгради. Италия бош вазири йиғилишда видеалоқа орқали иштирок этди.
Мелони, шунингдек, қиш мавсуми арафасида Италия Украинага гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттиришини тасдиқлади. Жумладан, мамлакатга қўшимча генераторлар юбориш режалаштирилган.
