АҚШ Эрон танкерларини XIX аср қонунлари асосида мусодара қилмоқчи
Bloomberg хабарига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги Эрон нефть танкерларини ҳарбий йўл билан эгаллаб, АҚШ мулкига ўтказишни осонлаштириш учун махсус судни қайта ишга туширмоқчи.
Гап уруш пайтида душман кемалари ва уларнинг юкларини мусодара қилиш масаласини кўриб чиқадиган махсус суд ҳақида кетмоқда.
Бундай судлар XVIII–XIX асрларда фаол бўлган, АҚШ эса ундан охирги марта 1898 йилдаги Испания–Америка уруши вақтида фойдаланган.
Мутахассисларга кўра, ташаббус Эрон блокадасини кучайтириш ва можаро сабаб юзага келаётган харажатларни қоплашга қаратилган.
