Непалдаги сув тошқинида ҳалок бўлганлар сони 157 нафарга етди — Непал ҳукумати
Маҳаллий Ratopati нашри полиция маълумотларига таяниб хабар беришича, қутқарувчилар ҳарбий вертолётлар ёрдамида 250 дан ортиқ кишини эвакуация қилган.
Таъкидланишича, офат оқибатида йўллар, кўприклар, коммуникациялар ва гидроэнергетика инфратузилмаси жиддий зарар кўрган. Энг катта вайронагарчилик Расува ва Нувакот туманларида қайд этилган.
Непал ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, вайронагарчиликлар нафақат Непалда, балки Хитойда ҳам кузатилмоқда ва ҳар икки давлат ўз ҳаракатларини мувофиқлаштирмоқда.
