Урушнинг янги рекордлари: Россия Украинадан 2 мингдан ортиқ дрон ҳужумини қайтарганини билдирди
Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, сўнгги бир суткада Украина томонидан амалга оширилган ҳужумлар вақтида 2 049 та дрон, 7 та бошқариладиган авиабомба ва 4 та «Фламинго» қанотли ракета уриб туширилган.
Бу дронлар сони бўйича Россия томони қайд этган энг юқори кўрсаткич бўлди. Аввалги рекорд 20 сентябрь куни — 1 951 та дронни ташкил этган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда ҳужумни қайтаришда «Молния-ПВО» тутувчи дронларидан фойдаланилгани кўрсатилган.
