Испанияда “помидорлар жанги” фестивали бўлиб ўтди

Испанияда “помидорлар жанги” фестивали бўлиб ўтди

Испания шарқидаги Бунол шаҳрида анъанавий Ла Томатина фестивали бўлиб ўтди. Унда минглаб одамлар кўчаларда бир-бирига помидор отиб, “помидорлар жанги”да қатнашди. Бу йил фестивалда 20 мингдан ортиқ одам қатнашди.

Фестивал давомида юк машиналари шаҳарнинг тор кўчаларига 165 тонна помидор олиб келди. Жанг тахминан бир соат давом этди. Иштирокчиларнинг аксари оқ футболка кийиб олгани сабабли уларнинг кийимлари пушти ва қизил рангга бўялди. Тадбир олдидан бинолар ҳимоя қопламалари билан ёпилди, хавфсизликни таъминлаш учун полиция ходимлари жалб қилинди.

Фестивалнинг асосий қоидаси — помидорни бошқа иштирокчига отишдан аввал уни эзиш. Бу жароҳатларнинг олдини олиш учун белгиланган. Айрим қатнашчилар кўз ва қулоқларини ҳимоя қилиш учун махсус кўзойнак ҳамда қулоқ тиқинларидан фойдаланади. Бир соат тугагач, тўп овози фестивал якунланганини билдиради.

Ла Томатина ҳар йили август ойининг сўнгги чоршанбасида ўтказилади. Фестивал 1945-йилда маҳаллий озиқ-овқат жанги сифатида бошланган ва кейинчалик Испаниянинг энг машҳур ёзги тадбирларидан бирига айланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: