Арманистонда Россияни стратегик ҳамкор деб ҳисобламаслик учун асослар бор — Никол Пашинян
Мамлакат бош вазири ҳукуматнинг 2026-2031 йилларга мўлжалланган дастурида нима учун Россия стратегик ҳамкор сифатида кўрсатилмагани ҳақидаги журналистларнинг саволига шундай жавоб берди:
«2022 йил сентябр воқеаларидан кейин стратегик ҳамкорлик бор, деб айтиш… Бу ўзи стратегик ҳамкорликни англатиши керак-ку… Агар ҳозир “стратегик ҳамкорлик” деб ёзсак, сиз нима учун Россия ва КХШТ 2022 йил сентябрида хавфсизлик соҳасидаги мажбуриятларини бажармади, деб сўрайсиз. Мен сизларга нима деб жавоб беришим керак?».
