Қашқадарёда 1500 йиллик ноёб деворий сурат топилди
Вилоятдаги Бобуртепа археологик ёдгорлигида қадимий бино қолдиқлари ҳамда гил сувоққа чизилган лола ва оқ гуллар тасвири аниқланди.
Мутахассислар фикрича, иншоот милодий IV–V асрларда ибодатхона сифатида ишлатилган бўлиши мумкин.

Маданий мерос агентлигига кўра, археологик тадқиқотларни Самарқанд археология институти ходими Санжар Абдурахимов олиб бормоқда.
