Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 852 нафар шахсни авф этди
Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони имзоланди, деб хабар берди «Ўзбекистон 24» телеканали. Улардан:
▪️604 киши жазодан тўлиқ озод қилинди;
▪️ 115 киши шартли равишда озод этилди;
▪️ 52 кишининг жазоси енгилроқ жазога алмаштирилди;
▪️ 81 кишининг қамоқ муддати қисқартирилди.
Авф этилганлар орасида 7 нафар чет эл фуқароси, 49 нафар аёл, 60 ёшдан ошган 37 нафар эркак, 375 нафар ёш ва тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 63 нафар шахс бор.
