Wildberries асосчиси яна Россиянинг энг бой аёлига айланди

Wildberries асосчиси яна Россиянинг энг бой аёлига айланди

Wildberries асосчиси ва бирлашган Wildberries & Russ (RWB) компанияси раҳбари Татьяна Ким Forbes версияси бўйича Россиянинг энг бой аёллари рейтингида бешинчи марта биринчи ўринни эгаллади. Тадбиркор аёлнинг бойлиги 5 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Рейтингда иккинчи ўринни Inteco Management президенти Елена Батурина 1,3 миллиард долларлик бойлиги билан эгаллади. Учинчи ўринда эса тадбиркор Владимир Коганнинг беваси Людмила Коган — унинг капитали 1,25 миллиард долларга баҳоланган.

Тўртинчи ўринда собиқ «Лукойл» ҳамэгасининг қизи Екатерина Федун жойлашди. Унинг бойлиги 1 миллиард долларни ташкил этади. ТОП-5ликни «Лэтуаль» стратегик кенгаши раиси Татьяна Володина 950 миллион доллар билан якунлади.

Олтинчи ўринни «Новатэк» асосчисининг қизи Виктория Михельсон эгаллади — унинг бойлиги 850 миллион доллар.

Forbes маълумотларига кўра, «Фосагро» асосчисининг рафиқаси Светлана Рыбальченко, «Сибирский деловой союз» холдинги асосчиларидан бири Михаил Федяевнинг синглиси ва ТАИФ гуруҳи ҳамэгасининг рафиқаси Лидия Султееванинг ҳар бирининг бойлиги 800 миллион доллардан.

ТОП-10ликни «Доминант» компаниялар гуруҳи вице-президенти Светлана Демидова 750 миллион долларлик бойлиги билан якунлади.

Шу билан бирга, рейтинг иштирокчиларининг умумий бойлиги сўнгги бир йилда 6,8 миллиард долларга камайган.

Forbes, шунингдек, Россиянинг энг бой аёллари орасида миллиардерлар сони сезиларли даражада қисқарганини таъкидлайди — бир йил ичида рейтингдаги миллиардер аёллар сони икки баравардан кўпроқ камайган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: