АҚШда отишма оқибатида полиция ходими ҳалок бўлди

АҚШда отишма оқибатида полиция ходими ҳалок бўлди

АҚШнинг Жанубий Каролина штатидаги Колумбия шаҳрида юз берган отишма оқибатида бир полиция ходими ҳалок бўлди, яна бир офицер яраланди.

Бу ҳақда Associated Press агентлиги Колумбия полицияси бошлиғи Уильям «Скип» Холбрукка таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа маиший жанжал ҳақидаги мурожаатдан сўнг содир бўлган. Бир аёл полицияга унга яқинлашиши суд томонидан тақиқланган эркак уйидаги мол-мулкни йўқ қилаётганини маълум қилган.

«Ҳалок бўлган офицер, 29 ёшли Кристофер ДеЛонг полицияда икки йил ишлаган. Унинг рафиқаси ва икки нафар кичик фарзанди қолди», — деди Холбрук.

Полиция бошлиғининг сўзларига кўра, отишмада гумон қилинган шахс воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шунингдек, у аввал ҳам бир неча бор қонун билан муаммоларга дуч келгани маълум қилинди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: