Доғистонда 33 минг аҳоли электрсиз қолди
Доғистоннинг уч туманидаги 24 та аҳоли пунктида, шунингдек, Избербаш шаҳрининг айрим қисмларида электр таъминоти авариявий равишда узилди.
Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Доғистон бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати якшанба куни хабар берди.
«Учта туман ва Избербаш шаҳрининг бир қисмида электр таъминотида авариявий узилиш қайд этилди. Унцукул, Хунзах ва Цумада туманларидаги жами 24 та аҳоли пункти ҳамда бир шаҳар округи электрсиз қолган. Ушбу ҳудудларда 32 904 нафар аҳоли истиқомат қилади», — дейилади хабарда.
Авария оқибатларини бартараф этиш ишларига 15 нафар мутахассис ва 5 та махсус техника жалб қилинган.
Электр таъминотини истеъмолчилар учун кечга қадар тиклаш режалаштирилмоқда.
