Эрдўған Бишкекка етиб борди

Эрдўған Бишкекка етиб борди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған амалий ташриф билан Қирғизистонга келди.

Бу ҳақда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

«Манас» халқаро аэропортида Туркия раҳбарини Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев кутиб олди.

Ташриф доирасида Эрдўған VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида, шунингдек, Бишкекда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: