FT: Маск Украинага Starlink орқали Россияга зарба бериш имконини муҳокама қилган
Америкалик тадбиркор Илон Маск Украинанинг собиқ мудофаа вазири Михаил Фёдоров билан суҳбатда Starlink тизимидан Россия ҳудудига зарба бериш мақсадида фойдаланиш имкониятини муҳокама қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Financial Times ўз манбаларига таяниб хабар берди.
«Маск аввалроқ Фёдоровга Украинага ўз чегараларидан ташқарида Россия нишонларига зарба бериш учун Starlink тизими билан жиҳозланган учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга рухсат беришга тайёр эканини айтган», — дейилади нашр материалида.
Шу билан бирга, мақолада таъкидланишича, Маск бу масала сиёсий қарор эканини ва уни Оқ уй қабул қилиши кераклигини билдирган.
