Эрон АҚШга жавоб зарбалари берди
Эрон АҚШнинг мамлакат ҳудудига берган янги зарбаларидан сўнг ракета ва дронлар билан жавоб ҳужумларини бошлади. Бу ҳақда Эрон хавфсизлик кучларига яқин саналадиган Fars ва Tasnim яримрасмий ахборот агентликлари хабар берди.
Агентликлар маълумотига кўра, Эрон Америка зарбаларига жавобан ракета ва учувчисиз қурилмаларни ишга туширган.
Аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Теҳроннинг Яқин Шарқдаги тижорий кемалар ва америкалик ҳарбийларга ҳужум қилишга уринганини билдириб, Эрондаги нишонларга зарба берган эди.
Навбатдаги ўзаро зарбалар АҚШ ва Эрон ўртасида олти ойдан ортиқ вақт давом этаётган урушда вазият яна кескинлашган бир пайтда содир бўлди.
