Эрон АҚШнинг Қувайтдаги муҳим обектига зарба берди
«Қувайтдаги Америка базасидаги муҳим обектга зарба берилди, ҳавога тутун кўтарилди. Ҳужумда ракеталар ва учувчисиз қурилмалар қўлланилган», – дейилади хабарда.
Зарбадан сўнг Қувайт Ички ишлар вазирлиги ҳам фуқароларнинг мобил телефонларига огоҳлантириш хабарларини юбориб, уларни хавфсиз жойларда қолишга ва деразаларга яқинлашмасликка чақирди.
