Рэтклиффнинг Москвага ташрифи тафсилотлари маълум бўлди
ЦРУ директори Жон Рэтклиффнинг ўтган ҳафта Москвага ташрифи АҚШ ва Россия разведка хизматлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқа каналларини сақлаб туриш билан боғлиқ бўлган.
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио Fox News Radio’га берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Рэтклиффнинг сафари асосан одатий ишчи характерга эга бўлиб, икки мамлакат разведка идоралари ўртасида бевосита мулоқот механизмларини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга қаратилган.
«Бундай алоқа каналлари инқироз ёки можаро пайтида фойдали бўлиши мумкин», — деди Рубио.
Эслатиб ўтамиз, Жон Рэтклифф 25 август куни Москвага бориб, Россия расмийлари билан учрашувлар ўтказган.
Бу унинг ЦРУ директори лавозимига тайинланганидан кейин Россияга амалга оширган илк маълум ташрифи бўлди.
