Си Цзиньпин: Яқин Шарқ давлатлари минтақа тақдирини ўзлари ҳал қилиши керак
Хитой раиси Си Цзиньпин Яқин Шарқ мамлакатлари ўз тақдирини мустақил равишда белгилаши ва минтақа ишларига ташқи аралашувга қарши туриши кераклигини билдирди.
Си Цзиньпин бу фикрни Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан Қоҳирада ўтказган музокаралари чоғида айтди.
Хитой раҳбари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилар экан, Пекин минтақа давлатларини янги хавфсизлик архитектурасини шакллантиришда қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
«Яқин Шарқ халқлари минтақа тақдирини ўзлари белгилаши ва ташқи аралашувларга қарши туриши керак», — деди Си Цзиньпин.
У, шунингдек, ташқи кучларни икки томонлама стандартлардан воз кечишга ҳамда минтақадаги муаммоларни ҳал этишда БМТнинг фаол ролини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, Хитой ва Миср хавфсизлик ҳамда терроризмга қарши кураш соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш ниятида.
Бундан ташқари, икки давлат тоза энергетика, электромобиллар, космос ва рақамли иқтисодиёт каби йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
